Сектор раҳбарлари жойларда сайёр қабул ўтказади

Вилоят ҳокими Э.Турдимов ҳамда вилоят Халқ қабулхонаси мудири Ш.Узоқов томонидан сектор раҳбарларининг 2019 йил март-апрель ойларида фуқароларни оммавий сайёр қабул қилиш жадвали тасдиқланди.

Вилоят ҳокими

17 апрель куни Каттақўрғон туманида, 24 апрель Нарпай туманида, 27 апрель Самарқанд шаҳрида;

Вилоят прокурори

30 март куни Қўшработ туманида, 3 апрель Иштихон туманида, 6 апрель Пайариқ туманида;

Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи

4 апрель куни Самарқанд туманида, 12 апрель Паст Дарғом туманида, 20 апрель Нуробод туманида;

Вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи

31 март куни Оқдарё туманида, 6 апрель Жомбой туманида, 16 апрель Тайлоқ туманида, 25 апрель Булунғур туманида оммавий сайёр қабул ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, қабуллар жойлардаги ҳокимликлар биносида соат 9:00 дан бошланади.