Сенатор Гавҳар Алимова АҚШда хизмат сафарида бўлиб қайтди

Ўзбекистон Парламенти аъзолари Америка Қўшма штатларида хизмат сафарида бўлиб қайтди. Улар орасида Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенати аъзоси, Самарқанд вилояти хотин-қизлар қўмитаси раиси Гавҳар Алимова ҳам бор.

Парламент аъзолари “Очиқ дунё” марказининг “Ҳисобдор бошқарув” дастурида иштирок этди. Пойтахт Вашингтон ва Род-Айлендга сафари давомида икки сенатор ва икки қонун чиқарувчи палата вакили америкалик ҳамкасблари ва нодавлат ташкилотлари билан ҳуқуқий имкониятларни кенгайтириш ҳамда ҳукумат шаффофлиги ва жавобгарлигини таъминлаш масалаларини муҳокама қилди.

Сафар таассуротлари ҳақида батафсил сайтимизда танишишингиз мумкин. Бизни кузатинг.