Сенатор Гавҳар Алимова кундалигидаги баҳоларни ошкор қилди

Олий Мажлис Сенати аъзоси Гавҳар Алимова ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўқувчилик даврини эслаб, пост қолдирди.

“Ўқитувчиларимиз “5” баҳо учун кўп билим талаб қилишарди. Ўз навбатида биз ҳам яхши ўқишга, аъло баҳо олишга интилардик. Бир вақтнинг ўзида турли тўгаракларга қатнашардик. Танловларда иштирок этардик.

1984 йил. Ёшлар ташкилоти йўлланмаси билан ўша даврда кўплаб тенгдошларим боришни орзу қиладиган "Артек" оромгоҳига юборилдим. У вақтдаги ҳаяжонимни ҳозир ифодалаш мушкул. Бугун ўша хотираларга 35 йил тўлибди..."

Шунингдек Алимова собиқ иттифоқ даврида ўқувчилар декабр ойигача ҳам пахта далаларида бўлганини эслаб, ўтган даврни бугун кунда яратилган шароитлар билан таққослаган. Ва ўз постини қуйидаги сўзлар билан тугатган:

“Мақсад сари интилган инсон албатта, ҳаётда ўз ўрнини топади”.

Маълумот учун, Сенатор, Каттақўрғон шаҳри ҳокими Гавҳар Алимова 1970 йилда Жомбой туманида туғилган. Кўкгумбаз маҳалласидаги 16-умумтаълим мактабида таҳсил олган.