Сент-Винсент ва Гренадинда аҳоли эвакуацияси бошланди
- 02.01.2021 20:01
- 55
- Хориж
Кариб денгизидаги Сент-Винсент ва Гренадин орол раҳбарияти Суфриер вулқони отилаётган қисмида жойлашган бир қатор туманлар аҳолисини эвакуация қилишни бошлади. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра, бир неча ўн йиллар давомида «ухлаган» вулқон отилиши 2020 йилнинг 31 декабрь куни эрталаб бошланган. Расмийлар яқин ҳудудларда хавф даражасини тўқ сариқ ранг деб белгилаган.
Қайд этилишича, 100 мингдан ортиқ аҳоли яшайдиган Сент-Винсент ва Гренадинда ҳудудида 1979 йилдан бери вулқон фаоллиги кузатилмаган. 1902 йилда содир бўлган Суфриер вулқонининг отилиши оқибатида 1000 дан ортиқ одам вафот этган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа