Сеул марказида поезд рельсдан чиқиб кетди, Туркияда автобус, Италия жанубида вертолёт ҳалокатга учради

* Сеулда поезд шаҳар маркази бекатлардан бирига яқинлашиб келаётганда содир рельсдан чиқиб кетган, камида 30 нафар йўловчи жароҳат олди, дея хабар бермоқда «Рёнхап» ахборот агентлиги.

Ҳодиса вақтида поездда жами 275 нафар йўловчи бўлган.

Туркиянинг Болу шаҳрида эса мигрантлар бўлган автобус иштирокидаги ЙТҲ оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 32 киши жароҳат олди, 2 киши аҳволи оғир дея маълум қилди Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фаҳреттин Кожа.

Шунингдек, Италия жанубидаги Пуглиа шимолида ғойиб бўлган вертолёт Фоджия провинциясидаги Кастел Пагано ди Априсена қишлоғида топилди. Ҳалокатга учраган вертолёт бортидаги 7 кишининг барчаси: икки учувчи, тез ёрдам шифокори ва тўрт нафар словениялик сайёҳ оила ҳалок бўлган.