Шаҳар ва туман ҳокимларига кимлар ижодий маслаҳатчи этиб бириктирилган?
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 ноябрдаги қарорига асосан фахрий унвонларга эга бўлган санъаткорлар, ижодкорлар ва маданият ходимлари, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари туман ва шаҳарлар ҳокимларига маданият ва санъат масалалари бўйича ижодий маслаҳатчи сифатида, жамоатчилик асосида бириктирилган.
Унга кўра, қуйидагилар Самарқанд вилоятидаги шаҳар ва туманлар ҳокимларининг ижодий маслаҳатчилари ҳисобланади:
Самарқанд шаҳар ҳокимига - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри бош дирижёри Фазлиддин Яқубжонов;
Булунғур туманига - Ўзбекистон халқ артисти Мардонқул Мавлонов;
Жомбой туманига - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбекистон Миллий академик театри актрисаси Саида Раметова;
Иштихон туманига - хонанда Анвар Санаев;
Каттақўрғон туманига - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбекистон Миллий академик театри актрисаси Раъно Ярашева;
Қўшработ туманига - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Эркин Қайтаров;
Нарпай туманига - Ўзбекистон халқ артисти Ражаб Адашев;
Нуробод туманига - “Ниҳол” мукофоти совриндори Мадина Мусаева;
Оқдарё туманига - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбекистон давлат филармонияси “Наврўз” ашула ва рақс ансамбли хонандаси Зариф Азизов;
Пайариқ туманига - Ўзбекистон халқ артисти, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри опера солисти Авазхон Раджабов;
Паст Дарғом туманига - Ўзбек Миллий академик драма театри актёри Феруз Бурҳонов;
Пахтачи туманига - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Самарқанд вилоят мусиқали драма театри актёри Солижон Ҳакимов;
Самарқанд туманига - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Самарқанд вилояти мусиқали драма театри актрисаси Меҳринисо Ҳакимова.
Тойлоқ туманига - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбек миллий академик театри актрисаси Лола Элтоева;
Ургут туманига - Ўзбек миллий мақом санъати маркази қошидаги Юнус Ражабий номидаги Мақом ансамбли хонандаси, Ўзбекистон халқ ҳофизи Абдунаби Ибрагимов.
Эслатиб ўтамиз, ижодий маслаҳатчиларнинг асосий вазифаси ўзлари бириктирилган ҳудудлардаги ёшларни маданият ва санъатга кенг жалб этиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш юзасидан тегишли туман ва шаҳар ҳокимликларига методик, ижодий ва ташкилий жиҳатдан ёрдам беришдан иборат.