Шаҳарларни космик кўзгу билан ёритиш нега керак?
Одамлар орасида Роскосмос орбитага шаҳарларни ёритиш учун космик аппаратга ўрнатилган қудратли кўзгуларни синаб кўряпти, деган хабар тарқалди. Гап «Знамяч» сериясидаги эксперимент лойиҳалар ҳақида бормоқда.
Бу кенг «елканли» ёруғлик қайтаргичлар қуёш нурини ерга йўналтиради. Акс нур ой нуридан 5-10 маротаба кучли. Бундай 7-8 километр ҳажмдаги нур қайтаргичларни бошқариш орқали ёруғни бир жойда узоқ ушлаб туриш мумкин. Бундай кўзгу билан бутун бир ҳудудни ёритиш қишда, айниқса шимолий ҳудудларни ойдин қилса бўлади, деб ёзади «АиФ» (2021 йил, 21-сон) газетаси.
Ёвуз ҳашоратлар
Чивинлар чақишидан аллергияга учрайдиган одамлар кўп. Айниқса, Камчатка, Сибирь, Узоқ Шарқ, Туркия, Таиланд, Занзибар, Шимолий Америка каби жойларда бу ёвуз ҳашоратлар инсонлар ҳаёти учун ғоят хатарли. Шу боис мутахассислар сайёҳларга борадиган мамлакатларда эпедемик ҳолат ҳақида маълумот олишни, зарур бўлса турли юқумли касалликларга қарши эмланишни тавсия этишади.
Наҳотки, оддий беозор кўринган чивинлар шунчалик хавфли бўлса. "Хавфли бўлганда қандоқ, - деб ёзади «Мир новостей» (2021 й 211-сон) газетаси. - Қадимги японларда жиноятчи қийноққа солиб қатл этиш қўлланилган. Яланғоч жиноятчини ботқоққа... пашшаларга талатишган. Қанчалик беозор бўлмасин тўда-тўда бўлиб ўлжага ташланган пашшалар бир зумда жиноятчини талаб ўлдирган".
Юбилярга совға
Россияда 50, 55, 60, 65, 70 йил бирга умр кечирганларни юбилейида пул мукофоти бериладиган бўлди.
2021 йил биринчи январдан бошлаб, масалан, Москвада бу мукофот 50 йил бирга яшаганларга – 5000 рубль, 55 йил учун – 6000 рубль, 60 йил учун – 7000 рубль, 70 йил ва ундан зиёд учун – 9000 рубль юбилейга нафақа тўлашни маҳаллий ижтимоий таъминот муассасалари амалга оширади, дейди «Мир новостей» ҳафтаномаси.
Т.Шомуродов тайёрлади.