Шаҳарсозлик кенгаши ҳар ҳафта кенгашади
- 16.02.2019 16:31
- 200
- Самарқанд
Кейинги кунларда Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан ташкил этилган вилоятда қурилиш-бунёдкорлик ишларини қонун талаблари асосида олиб бориш, ноқонуний қурилишларнинг олдини олишга бағишланган йиғилишларда бундан буён ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари шаҳарсозлик кенгашининг мажлисини ўтказишга қарор қилинди.
Ушбу тадбирларда ер ажратиш, қурилишга рухсат бериш ва бошқа масалалар муҳокама этилиб, тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатилади.