“Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Конституциялари” номли китоб нашрдан чиқди
- 15.09.2022 17:56
- 78
- Самарқанд
“Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Конституциялари” номли китоб нашрдан чиқди
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг 22-мажлиси муносабати билан “Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Конституциялари” номли китоб нашрдан чиқди.
Ушбу китоб Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан инглиз ва рус тилларида нашрга тайёрланди ва “Тасвир” нашриётида чоп этилди.
Китобдан ШҲТга аъзо давлатлар – Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Ҳиндистон, Покистон, Конституциялари матни жой олган.
Унда ШҲТга аъзо ҳар бир мамлакатнинг конституциявий ўзига хослиги очиб берилган
Теглар:
ШҲТ саммити