Шавкат Мирзиёев Покистон халқига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Карачи шаҳрида рўй берган авиаҳалокат оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Покистон Ислом Республикаси Президенти Ориф Алви ва Бош вазири Имрон Хонга таъзия мактуби йўллади.
Давлатимиз раҳбари Покистон халқига, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.
Маълумот учун, кеча Pakistan Airways авиакомпаниясининг Airbus A320 йўловчи самолёти Карачи аэропорти яқинида турар жой кварталига қулаб тушган. Самолёт бортида 90 нафар йўловчи ва 8 нафар экипаж аъзоси бўлгани айтилмоқда.