Шимолий Корея АҚШнинг Пхеньянга қарши "провокацияларини бас қилиш"га чақирди
“АҚШ шуни ёдда тутиши керакки, агар у бир неча бор эътироз ва огоҳлантиришларга қарамай КХДРга қарши душманона ва провокацион ҳаракатларини давом эттирса, буни КХДРга қарши уруш эълон қилинганидек баҳоланиши мумкин”, дейди КХДР ТИВ АҚШ департаменти раҳбари Квон Жонг Геун.
Дипломатнинг қўшимча қилишича, “Қўшма Штатлар бу қандай оқибатларга олиб келишини тушуниши керак”.
Баёнотда таъкидланишича, Корея яриморолидаги ҳарбий кескинлик кучайишини тўхтатишнинг ягона йўли - АҚШ аниқ позициясини намоён қилиши, яъни “Жанубий Кореяда стратегик активларини жойлаштириш мажбуриятидан воз кечиши ва турли код номлари остида КХДРга қарши қўшма машғулотларни тўхтатишидир"
Расмийнинг айтишича, Пхеньян 20 февраль куни АҚШ ва унинг тарафдорлари БМТ Хавфсизлик кенгашининг КХДР бўйича йиғилишини чақириб, Шимолий Корея томонидан қитъалараро баллистик ракета учирилишини қоралаганидан “ўта норози”.
Баёнотда таъкидланишича, агар БМТ Хавфсизлик Кенгаши Корея ярим оролида тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш борасида реалист бўлса, “АҚШ ва Жанубий Кореяни стратегик активларни жойлаштириш ва кенг кўламли ҳарбий тангликни кучайтириш каби ҳаракатларини учун кескин қоралаши керак бўлади”.