Шимолий Корея коронавирус сабабли Жанубий Кореяга таҳдид қилди

Ким Чен Ин Шимолий Кореяда коронавирус устидан ғалаба қозонганини эълон қилди, унинг синглиси коронавирус туфайли Сеул ҳукуматини йўқ қилиш билан таҳдид қилди. Унинг таъкидлашича, КХДРга "хатарли вирус" тарқалаётган варақалар ва жиҳозларлар Жанубий Кореядан юборилмоқда.

“Шимолий Корея етакчиси мамлакатга кириб келган янги коронавирусни йўқ қилиш бўйича фавқулодда эпидемияга қарши кампанияда ғалаба қозонганини тантанали равишда эълон қилди”, дея Жанубий Кореянинг "Ренхап" ахборот агентлиги хабаридан иқтибос келтирган Шимолий Корея ОАВлари.

Шимолий Корея 12 май куни мамлакатда лихорадка (безгак)нинг биринчи ҳолати ҳақида хабар берган эди. Хорижлик мутахассисларнинг фикрича бу коронавирус бўлган. Бунгача, бутун пандемия даврида Пхеньянда касаллик ҳолатлари қайд этилмаган. Уч кундан сўнг безгак билан касалланганлар сони 392 920 нафарга етган. Ўшандан бери касалланганлар сонининг пасайиш тенденцияси кузатилган бўлсада, мамлакатда 4,77 миллиондан ортиқ одамда касаллик аниқланган.

Май ойида Ким Чен Ин КХДРда коронавирус туфайли “тўсатдан” фавқулодда вазият юзага келганини маълум қилди. Касаллик тарқалишини тўхтатиш учун ҳукуматни «оёққа турғазди» ва мамлакат албатта COVID-19 устидан ғалаба қозонишига ваъда берди.

Шимолий Корея етакчисининг синглиси, Корея Меҳнат партияси Марказий қўмитаси раҳбари ўринбосари Ким Ё Чжон эса агар Жанубий Корея ҳукумати коронавируснинг Шимолий Кореяга кириб келишини таъминласа, Пхеньян уларни йўқ қилишини айтди.

“Душман республикамизга вирус кириб келишини қўзғатувчи хавфли ҳаракатларда давом этса, биз бунга нафақат вирусни, балки Жанубий Корея расмийларини ҳам йўқ қилиш билан жавоб берамиз”, дея унинг сўзларидан иқтибос келтирган «Ренхап»агентлиги.