Шимолий Корея ядровий синовга тайёргарликни якунлади
Ядровий синовга тайёргарлик якунланганини Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл парламентдаги чиқиши вақтида маълум қилган. Бу ҳақда Bloomberg хабар тарқатди.
Сиёсатчининг сўзларига кўра, Пхеньянда сўнгги беш йил ичида ядровий қурилма портлаши биринчи марта муқаррардир. “Бизнинг ҳисоб-китобларга кўра, [КХДР расмийлари] еттинчи ядровий синовга тайёргарликни аллақачон якунлаган”, — деди Юн Сок Ёл ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ҳукумати ядро қуролидан олдиндан фойдаланиш тарафдори эканини қўшимча қилди.
Қўшма Штатлар, Жанубий Корея ва Япония ядро синови учун Шимолий Кореяни жазолашга ваъда бериб, бу БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларини бузиш эканини таъкидламоқда.
Аввал хабар берганимиздек, 6 октябрь куни Шимолий Корея Япония денгизи томон иккита баллистик ракета учирган эди. Мамлакат расмийлари буни АҚШ ва Жанубий Корея ракетали машғулотларга жавоб деб атади.