Ширин картошка – батат: иссиқни хуш кўрадиган бу турдаги картошкалар қандай етиштирилади?
Батат (ipomoea batatas) – ширин картошка, печакгулдошлар оиласига мансуб кўп йиллик, иссиқсевар ўсимлик бўлиб, пояси сербарг, ерга таралиб ўсади
Картошканинг бу тури тропик ҳудудлардаги кўп йиллик ўсимлик ҳисобланади. У оддий картошка каби апрель ёки май ойида очиқ майдонларда экилади. Фақат тупроғи унумдор ва озуқалар билан тўйинтирилган бўлиши зарур.
У қуёш нурини хуш кўради. Илдизларининг яхши ривожланиши учун ҳам бу зарур. Ҳарорат 20°с бўлиши картошканинг тезроқ ҳосилга киришига ёрдам беради.
Ширин картошкани зараркунандалар ва бегона ўтлардан доимий ҳимоя қилиш керак. Мунтазам суғориб, тупроқни салқин тутиш муҳим. Тўйинтириш учун эса, табиий органик моддалардан тайёрланган компост ва мулчдан фойдаланилади.
Терим мавсуми сентябрь ёки октябрь ойларида бошланади. Терилган картошкани 1 кун қуёш остида, очиқ майдонда сақлаш керак. Совуқ, қуруқ ва кислородсиз жойда у узоқ яшай олмайди. Ундаги крахмал шакар каби ширин таъмга айланиши учун 2 ҳафта кутилади.
Картошка табиий ширинлиги сабабли ҳар қандай таомни мазали қила олади. Шунингдек унда инсон саломатлиги учун зарур бўлган калий, А витамини ва антиоксидантлар мавжуд.