Шоиранинг онасига айтганлари
Ургутлик ёш шоира Шаҳзода Ашрапованинг шеърлари газета ва журналларда чоп этилган. Унинг Ватан, она, табиат, тарихий сиймоларимиз, эзгулик ҳақидаги шеърлари беғуборлик билан ёзилган.
Унинг янги китоби - "Онамга айтганларим"дан жой олган “Онам”, “Ватан қадри”, “Дўстимга”, “Кўнглим булоғи”, “Ўзбекистон аталмиш чаман”, “Самарқанд” каби шеърларини ўқиб, унинг дунёси, ички кечинмалари билан ўртоқлашасиз.
Китобдаги ҳажвий шеърлар ҳам сизни бефарқ қолдирмайди. Тошлоқ қишлоғилик Шерматнинг ҳангомалари беихтиёр лабингизга табассум югуртиради.
Китоб муаллифининг шу вақтгача “Бобом яратган боғ”, “Баҳри кенг дунё”, “Фахримсан Ватан” каби шеърий китоблари шеърият ихлосмандларига тақдим этилган. Қўлингиздаги навбатдаги Шаҳзоданинг “Онамга айтганларим” шеърий тўплами 2021 йилда “Муҳаррир нашриётида” чоп этилди.
Насиба Жонтўраева.