“Шўртан” футбол клубининг 3 та автомобили хатланди
- 18.12.2019 10:38
- 172
- Самарқанд

“Шўртан” профессионал футбол клуби Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 7 сентябрдаги ижро варақасига асосан 110 миллион 663 минг 983 сўм ҳамда 27 сентябрь ижро варақасига асосан 358 миллион 344 минг 988 сўм, жами салкам 470 миллион сўм солиқдан қарздор эканлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилояти бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Огоҳлантиришларга қарамасдан, клуб қарздорликни бартараф этмагач, Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан мажбурий тартибда ундириш белгиланди.
Жорий йилнинг 17 декабрь куни клуб раҳбари бошқарувидаги “Малибу” ва “Лаcетти” ҳамда клубга тегишли бўлган “Матиз” русумли енгил автомашиналар ҳамда автобус хатлаб олинди.
“Aгар клуб Бюро томонидан белгиланган муддатда қарздорликни бартараф этмаса, бу автомашиналар сотувга қўйилиб, тушган маблағлар орқали қарздорликни қоплаш чоралари кўрилади”, дейилади хабарда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Нуҳ пайғамбаримизнинг мушуги
- Кеча, 21:47
- Мутолаа
Маданий мухториятдан сиёсий мухторият сари
- Кеча, 16:06
- Маслаҳат
Туҳмат билан қамалган суд раиси оқланди
- 19/04, 14:17
- Жиноят ва жазо