"Silk Avia" ўзининг илк кўргазмали парвозини амалга оширди
- 25.04.2023 11:15
- 150
- Самарқанд
Кеча, 24 апрель куни Ўзбекистоннинг биринчи минтақавий авиакомпанияси “Silk Avia” Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналиши бўйича АТР 72-600 самолёти бортида ўзининг илк, тарихий кўргазмали парвозини амалга оширди.
Йўловчилар иштирокидаги биринчи рейсдан аввал авиакомпаниянинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бугундан бошлаб эса “Silk Avia” ўзининг илк тижорий рейсларини амалга оширади.
Авиаташувчининг расмий www.silk-avia.com сайти ҳамда аэропортларда жойлашган кассаларда чипталар сотуви бошланган.