Сирли ҳодисалар: Робертнинг арвоҳ дўсти, ўрмондаги қиз
…Адамовлар оиласи 2002 йилда янги уйга кўчишди. Кичкинтой ўғли Роберт жуда одамови эди. Унинг Шон деган дўсти пайдо бўлганини эшитиб, ота-она хурсанд бўлишди.
Бироқ Шонни уйига кирмаслиги, кўзга кўринмаслиги ғалати эди. Ота-онанинг, "Шонни бизга таништир, уйга таклиф қил", деганини Роберт пайсалга соларди.
Бир куни Роберт Шон билан сайр қиламан деб чиқиб кетганида ота-она уни зимдан пойлашди. Бироқ буни сезиб қолган Роберт дарҳол уйга қайтиб кирди. "Қизиқ, Шон дегани ким бўлди экан?"
Сирни тагига етиш учун барча қўни-қўшнилардан суриштиришди, бироқ бу атрофда Шон деган бола яшамас экан. Кейин билишса, беш йил аввал автоҳалокатда Шон Ферри деган етти ёшли болакай ҳалок бўлган экан. Роберт уни арвоҳи билан дўстлашиб қолган эди. Ота-онаси Робертни уйдан чиқармай қўйиишди. У икки йил - 10 ёшга киргунча Шонни қумсаб яшади, кейин аста-секин унутди.
***
…Бошқирд қишлоқларидан бири яқиндаги ўрмонда аҳолининг қишлоқдоши бўлган қизнинг арвоҳи яшайди. Номаълум сабабга кўра у ўзини осиб ўлдирганди.
Ҳаётдан нолимаган шўх-шодон қизнинг ўлими сабаби сирлигича қолганди. Унинг жилмайиб туриши, дўстона қиёфаси ўлганидан кейин ҳам сақланиб қолганди.
…Одамлар ўрмонда уни тез-тез учратар, у табассум билан қаерда мева, қўзиқорин кўплигини кўрсатарди. Қишлоқдан бир киши нефть қувури ётқизаётган қурувчилардан хуфиёна қувур сотиб олиб, ўрмонга яшириб қўяди. Қоронғи тушгач, олиб келиш учун борса, қувур йўқ. "Адашиб, бошқа жойга яширгандирман", деб атрофни қидириб чиқади. Йўқ! Шу пайт жилмайган қизнинг арвоҳи пайдо бўлади. "Мабодо қувурни қидираётган бўлсангиз, у йўқ, уни қўшнингиз олиб кетди", дейди кулиб. Ўғрини қароқчи урганди.
Т.Шомуродов тайёрлади.