Собиқ ҳоким ўринбосари ўз уйида осилган ҳолда топилди

Фарғонада Марғилон шаҳар ҳокимининг ўринбосари лавозимида ишлаган фуқаро ўз уйидан осилган ҳолда топилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.

Фарғона шаҳар ИИБ навбатчилик қисмидан 30 ноябрь куни соат 11:00 ларда келиб тушган хабарга кўра, 1984 йилда туғилган Т.Э. яшаш хонадони ертўласида кабелдан сиртмоқ ясаб, ўзини ўзи осиб вафот этган.

Ҳозирда Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Қайд этилишича, Т.Э. Марғилон шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича 1-ўринбосари лавозимига тайинланиб, 2019 йил 2 апрель куни ўз хоҳишига кўра, эгаллаб турган вазифасидан озод этилган.