Солиқ соҳасида малакангизни оширинг, зарар кўрмайсиз!

Корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ва ҳисобчилари, якка тартибдаги тадбиркорлар!

Янги солиқ тўлаш тизимига ўтаётган солиқ тўловчи корхоналар бухгалтерларни малакасини ошириш, умумбелгиланган солиқлар ҳамда ҚҚСни ҳисоблаш, ҳисоботларини тайёрлаш бўйича муҳим кўникмаларни шакллантириш бўйича Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги малака ошириш маркази бепул ўқув курсларига таклиф этади.

Ўқиш муддати: 1 ҳафта. (36 соат) 

Ўқиш истаги бор бухгалтерлар Малака ошириш маркази ва унинг вилоятларидаги филиалларига мурожаат қилишлари мумкин. 

Ўқиш якуни бўйича сертификат берилади. 

Манзил: Тошкент шаҳар, Учтепа тумани Кичик ҳалқа йўли кўчаси 3-уй. Телефонлар: 71-230-16-47, 71-230-16-50,  71-230-16-34.

Марказнинг Самарқанд вилояти филиали манзили: Самарқанд шаҳри, Гагарин кўчаси, 85-уй.

Самарқанд вилоят давлат солиқ бошқармаси.