Сўров натижаси: Агар Ўзбекистонда эртага сайлов ўтказилса, аҳолининг кўпчилиги O'zLiDeP номзодларига овоз берар экан
- 27.08.2019 11:47
- 177
- Сиёсат
Агар Ўзбекистонда эртага сайлов ўтказилса, аҳолининг аксарият қисми O'zLiDeP номзодларига овоз берар экан. Телеграмдаги "Сизнинг фикрингиз" каналида "Агар эртага парламент сайловлари ўтказилса, қайси партияга овоз берган бўлар эдингиз?" деган сўровнома жойлаштирилибди.
Ана шу сўров натижасига кўра O'zLiDeP партияси етакчиликни қўлга киритди. (Қуйидаги суратда кўришингиз мумкин)
Норасмий тарзда ўтказилган сўровномада юртимиздаги бешта партия овозга қўйилган бўлиб, унда овоз берганларнинг 35 фоизи O'zLiDeP'га, 32 фоизи Миллий тикланишга, 13 фоизи ҳеч қайсига овоз бермаслигини, 6 фоизи "Адолат" партиясига, яна 6 фоизи ҳали бир қарорга келмаганини, 5 фоизи ХДПга ва 3 фоизи янги ташкил этилган Экологик партияга овоз беришини маълум қилишган.
Эслатиб ўтамиз, бу йил сайловлар 22 декабрь куни бўлиб ўтади.