Совринли викторинанинг биринчи ғолиблари аниқланди

Хабар берганимиздек, бугун аҳоли ва ёшларнинг Референдумга оид тушунчаларини кенгайтириш, янги Конституцияга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги билимларини ошириш мақсадида совринли викторина ўтказилди.

Дастлабки викторинанинг уч нафар ғолиби аниқланди:

@KodirovAkobir аккаунтли телеграм мессенжери фойдаланувчиси 15 та саволдан 14 тасига тўғри жавоб берди ва бунга 3 минут 39 секунд сарфлаб, биринчи ўринни эгаллади.

@sserp_run аккаунтли фойдаланувчи эса шунча жавоб берди, бироқ вақт тафовути бўйича иккинчи ўрин насиб этди.

Учинчи ўринда қайд этилган Do'stbek SULAYMONOV аккаунтли иштирокчи ҳам шунча жавоб белгилаш жараёнида кўпроқ - 6 минут 13 секунд вақт сарфлади.

Барча совриндорлар ва иштирокчиларни табриклаймиз.

Викторина ғолиблари ўзлари учун ажратилган совғаларни бугундан бошлаб бир ой муддатда Самарқанд шаҳар, Улуғ Турсунов кўчаси, 80-уй манзилидан олиб кетишлари мумкин (қўшимча маълумот учун телефонлар: 66-233-91-59, 66-235-28-40).

***

Эслатма: иккинчи викторина эртага, 7 апрель куни соат 15:00 дан бошланади.

Ғолиб бўлганлар викторинада яна иштирок этиши мумкин, бироқ ғолиб бўлган тақдирда бир ҳафтагача совриндорлар сафидан жой олмайди. Ўз навбатида улардан кейинги ўриндаги иштирокчи ғолиб саналади.

Викторинада фаол иштирок этинг!