Спиртли ичимликлар дўконлари нега ишлаяпти? Бу зарурий озиқ-овқат эмаску?!
- 03.04.2020 15:33
- 607
- Ўзбекистон
АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсов бу саволга жавоб берди:
"Сизга тушунарли қилиб жавоб беришга ҳаракат қиламан: агар биз спиртли ичимликларни ёки сигарет маҳсулотларининг савдосини тўхтатиб қўйсак, одамлар бу маҳсулотни уйда қўлбола тайёрлашни бошлайди. Бу эса ўз навбатида, кўплаб касалликларга олиб келади.
Ҳозир бизга энди одамларнинг қўлбола спиртли ичимликдан заҳарланиб ўлиши етмай турган эди.
Агар билсангиз, тарихда бу даврдан ўтганмиз. Ўтган асрнинг 80-йилларида собиқ Иттифоқ ҳукумати «сухой закон» эълон қилган. Яъни, спиртли ичимликларни ишлаб чиқариш ва савдоси тўхтатилган. Шу даврда одамларнинг қўлбола тайёрланган спиртдан заҳарланиб ўлиши 400 фоизга ошиб кетган. Мана, саволингизга аниқ жавоб", деди Ғиёсов.