ССВ: 18-40 ёшли 12,6 миллион нафар аҳоли профилактик кўрикдан ўтказилади
“2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.
Унга мувофиқ, 2023 йилда:
➖30 та оилавий поликлиника, 110 та оилавий шифокор пункти ва 520 тагача ихчам маҳалла тиббиёт пунктлари ташкил этилади.
➖18-40 ёшли 12,6 миллион нафар аҳоли профилактик кўрикдан, 40 ва ундан катта ёшдаги сурункали касаллиги бўлмаган 6,3 миллион нафар киши юрак қон-томир касалликлари ва қандли диабет, 3 миллион аҳоли онкологик касалликларни эрта аниқлаш бўйича скрининг текширувларидан ўтказилади.
➖Спинал мушак атрофияси билан касалланган 112 нафар бола дори воситалари билан таъминланади.
➖Эшитиш заифлиги мавжуд бўлган 250 дан ортиқ болаларда кохлеар имплантация операциялари ўтказилади, шунингдек, бундай амалиётлар бажарилган 132 нафар болада нутқ процессорлари алмаштирилади.