ССВ: Коронавирусга гумон қилинган фуқаро бозор ҳудудига киришга улгурмаган
- 12.05.2020 16:14
- 386
- COVID-19
Кеча ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги “Фарҳод” бозоридаги эҳтиёт қисмлар расталари тадбиркорларидан бирида юқори ҳарорат кузатилганлиги туфайли бозор ёпиб қўйилганлиги ҳақидаги хабарлар эълон қилинган эди.
Аслида эса шу куни бозор ҳудудига кираверишда ўрнатилган тиббий текширувлар давомида бир нафар фуқарода юқори ҳарорат аниқланган ва у дарҳол изоляцияга олинган эди.
Коронавирусга гумон қилинган фуқаро бозор ҳудудига киришга улгурмаган. Кечанинг ўзида 1989 йилда туғилган (эркак) ушбу фуқародан коронавирусга ўтказилган диагностик таҳлил унда “Covid-19” инфекцияси аниқланмаганлигини кўрсатди, дея маълум қилди ССВ матбуот хизмати.
Маълумотларга қараганда, шу кунларда мазкур бозорда дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда ва уларнинг якунига кўра, бозор ишга тушиши режалаштирилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа