Япон олимлари тромбоцит ва эритроцитлардан иборат сунъий қон яратди
Беморларга қуйиш учун донор қони етишмаслиги ҳақида кўп эшитамиз. Ваҳоланки, аллақачон сунъий қон яратилган. Аммо ҳали уни қўлланиши тўлиқ татбиқ этилмаяпти. Нега?
“Гап шундаки, - деб ёзади “АиФ” (2021 й. 5-сон) газетаси. – Талабга жавоб берадиган, ҳамма қон гуруҳига тўғри келадиган, сақлашда сифати бузилмайдиган сунъий қон яратиш ҳали охирига етказилгани йўқ.
Сунъий қон яратишга уриниш давом этмоқда. 2020 йилда япон олимлари тромбоцит ва эритроцитлардан иборат сунъий қон яратиш усулини ишлаб чиқдилар. У бир йил сақланиши мумкин ва ҳар қандай қон гуруҳига тўғри келади. Бироқ одамларда ҳозирча тажриба ўтказилгани йўқ. Кўпчилик олимлар бунга шубҳа билан қарамоқда. Инсон организмида табиий равишда мунтазам қайта ишлаб чиқарилиб ҳаёт фаолиятини таъминлаб турадиган қон вазифасини сунъий қон бажариши ўта мушкул.
***
Қанақа автомобиль энг арзон?
Бу автомобиль, энг аввало, кам ёнилғи ёқиши, шинамлиги, техник, қаровларни соддалиги, моторесурсларни узоқ ишлашига боғлиқ. Кейинги йилларда энг арзон бензинли машина Ҳиндистоннинг “Tata Nano” автомобили бўлди – уни ҳозирда ҳам Деҳлида 3,3 минг долларга харид қилиш мумкин. Аммо арзонлиги 2018 йилда ишлаб чиқаришни тўхташига олиб келди.
Электромобилларнинг энг арзони Хитойда чиқарилаётган “Wuling Mini EV” - 4,2 минг доллар. Бироқ унинг максимал тезлиги соатига 100 километрдан ошмайди. Электромобиллар нархининг учдан икки қисмини бир зарядкаси 200 километрга етадиган аккумулятор харажати ташкил қилади.
Японлар ҳозирда бир зарядкаси 500 километрга етадиган аккумулятор яратиш устида ишламоқда. Бунга эришилса, электромобилсозликда катта муваффақият бўлади. Автомобиль нархи табиийки арзонлашади, деб хабар беради “АиФ”.
Т.Шомуродов тайёрлади.