Суперкомпьютер цивилизация якуни санасини тахмин қилди

Цивилизация давомийлигини башорат қилишга мўлжалланган  World One суперкомпьютери инсониятнинг йўқ бўлиб кетиш даврини белгилаб берди, деб ёзади Британиянинг The Daily Star нашри.

1970 йилларда Рим клуби томонидан буюртма қилинган машина 2050 йилда цивилизация қулашини аниқлади. Дунё охирининг сабаби одамлар фаолияти, хусусан, атроф-муҳит ифлосланиши ва унинг салбий оқибатлари бўлади.

"Тахминан 2040-2050 йилларда, биз билган ушбу цивилизациялашган сайёрада ҳаёт йўқолади", дейилади прогнозда. Ҳатто "экологик тоза" автомобилларга тўлиқ ўтиш ва туғилишни қатъий назорат қилиш ҳам энди вазиятни яхши томонга бурмайди.

Шунингдек нашр суперкомпьютернинг 2020 йил учун башоратида сайёрамизнинг ҳолати "ўта оғир" бўлиши таъкидланганини эслатади.

Аввалроқ иқлимшунос Йохан Рокстрем 50 йилдан камроқ вақт ичида ҳаво ҳароратининг кўтарилиши туфайли Бразилия, Ҳиндистон, Африка ва Яқин Шарқнинг бир қисмидан оммавий эмиграция бошланиши мумкинлигини айтган эди. Олимнинг прогнозларига кўра, 2,4 даража исиш Ерга олдиндан айтиб бўлмайдиган ҳамда “ҳалокатли” оқибатлар билан таҳдид солади ва бутунлай янги яшаш шароитларини яратади. Эҳтимол, сайёрамизнинг бир қисми яшашга яроқсиз бўлади.

Г.Холдорова тайёрлади.