Сувлар нега аралашмайди?
Бир бири билан туташган икки денгиз, денгиз ва океан, дарё ва ирмоқлар суви сатҳи орасидаги кўриниб турадиган чегаралар камдан кам учрайдиган ҳодиса эмас. Шунга қарамай, улар шунчалик ғайриоддий бўлиб туюладики, киши ногоҳ ўзига ўзи савол беради: нега уларнинг суви аралашмайди?
Ушбу сувларнинг аралашмаслиги сабаблари ҳақида сайтимизда 25 май куни “Нега океанлар суви аралашмайди?” сарлавҳали мақола берган эдик.
Бугун сизни Ер юзидаги турли сув ҳавзалари орасидаги чегараларини кўриш мумкин бўлган ажойиб жойлар бўйлаб саёҳат қилишга чорлаймиз.
Шимолий ва Болтиқ денгизларининг Скаген (Дания) яқинидаги турли зичлиги туфайли аралашмайдиган учрашув нуқтаси
***
Ўрта ер денгизи ва Антлантика океанининг Гибралтар бўғозидаги зичлик ва шўрланиш фарқи туфайли учрашув жойи
***
Багаманинг Эльютер ороллари минтақасидаги Кариб денгизи ва Атлантика океани учрашадиган жой. Чапда – феруза рангли Кариб денгизи, ўнгда кўк рангли Атлантика океани
***
Суринам дарёси ва Атлантика океанининг Жанубий Америкадаги учрашув нуқтаси
***
Уругвай дарёси ва унинг ирмоғи қўшилиш жойи Аргентинанинг Мисьонес провинциясида жойлашган. Улардан бири қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун тозаланган, иккинчиси ёмғир пайтида лойдан деярли қизариб кетади
***
Германиянинг Кобленц шаҳридаги Мозель ва Рейн дарёларининг бир-бирига қуйилиши
***
Германиянинг Пассау шаҳридаги Ильц кичик тоғ дарёси - Дунай ва Инн дарёларининг қуйилиш жойи. Инн Дунайга қараганда кенг ва серсув бўлишига қарамай ирмоқ ҳисобланади
***
Қозоғистонннинг Уст-Каменогорск шаҳридаги Иртиш ва Ульба дарёларининг қуйилиши
***
Россиянинг Олтой Республикаси Онгудай минтақасида жойлашган Чуя ва Катунь дарёларининг қуйилиш жойи ғайриоддий булутли оқ қўрғошин рангини олади ҳамда зич ва қалин кўринади. Катунь тоза феруза рангда. Бир бирига боғланганда улар аниқ чегараси бўлган икки рангли оқим ҳосил қилади ва бир мунча вақт аралашмасдан оқади.
***
Швейцариянинг Женева шаҳрида Рона ва Арв дарёларинниг қуйилиш жойи. Чап тарафда Лема кўлидан чиққан Рона дарёси шаффоф, ўнгдагиси эса Шамони водийсининг кўплаб музликларидан тўйинадигани лойли Арв.
Саёҳатни Баҳора Муҳаммадиева уюштирди.