“Сувни асранг!” акциясида аҳоли томонидан йўл қўйилаётган бир қатор камчиликлар аниқланди

Бугун вилоятимиз бўйлаб ўтказилган мазкур акцияда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари фаоллари, кўнгилли ёшлар ҳамда сардорлардан иборат 50 та отдрядлар ташкил қилинди ва Самарқанд шаҳридаги хонадонларга сувни асраш ва унинг афзалликларини ўзида акс этган тарқатма ва флайерлар тарқатилди.

Куннинг биринчи ярмида тарғиботчилар томонидан жами 10 000 дан ортиқ хонадонларга кирилди. Мазкур хонадон эгаларига сувни асраш, сув иншоотларидан тўғри ва оқилона фойдаланиш юзасидан сўровлар ўтказилди.

Акция доирасида айрим фуқароларимиз хонадонларидаги ичимлик сувидан тўғри фойдаланмаётган, сув жумрагларини суткалаб очиб қўйган ва умуман носоз ҳолатга келиб қолган ҳолатлар аниқланди.