Суюлтирилган газ баллонларини "туя" қилган ходимлар қўлга олинди
Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан вилоят прокуратураси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти вилоят бошқармаси ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда суюлтирилган газ маҳсулотини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилиш ҳолатининг олдини олиш бўйича тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида “Булунғуртумангаз” газ таъминоти бўлими суюлтирилган газ таъминоти хизмати ходими Э.А. ўз бошқарувида бўлган "ISUZU" автомашинасидаги 110 дона маиший газ баллонларининг 90 донасини ҳамкасби У.Б. билан биргаликда туманнинг маҳалла аҳоли хонадонларига тарқатиб, қолган 20 дона газ баллонини Фарҳод шаҳарчаси ҳудудида бўлган "Labo" русумли автомашинага, шунингдек, “Пастдарғомтумангаз” газ таъминоти бўлими суюлтирилган газ хизмати ходими Н.Т. бошқарувида бўлган "ISUZU" автомашинасидаги 110 дона маиший газ баллонининг 80 донасини ҳамкасблари Р.Ж. ва Х.А. билан биргаликда туманнинг маҳалла аҳоли хонадонларига тарқатиб, қолган 30 дона газ баллонини бошқа бир маҳалла ҳудудида фуқаро Н.С. бошқарувидаги "Damas" русумли автомашинасига ноқонуний равишда юклаётган вақтда қўлга олинган.
Ҳозирда ушбу ҳар иккала ҳолат бўйича терговга қадар текширув тадбирлари олиб борилмоқда.