Табиат цивилизацияни мағлуб этганда бутун дунё бўйлаб топилган ажойиб фотосуратлар

Инсон қанчалик ҳаракат қилмасин, ўсимликлар ва дарахтлар, агар уларга етарли вақт ёки имкон берилса, ҳеч бўлмаганда бинолар ёки жиҳозларни эгаллаб олиб, зарар етказишга (балки безашгадир) қодир. Қуйида, табиат ўзига эрк бериб цивилизацияга таслим бўлмаган бир нечта мисолларни келтирамиз.

Ушбу расмда чирмовиқ аввалига стулни эгаллаб олиб, шамол қўнғироғини тўсиш учун шифтга қараб кўтариляпти. Кўринишидан, табиат жимликни афзал кўради.

Дарахт йўл белгисини ютиб юбормоқчи - лекин белгининг йўловчини огоҳлантирувчи асосий қисми ҳали кўриниб турибди.

Мана бу дарахт эса йўл белгиси ўрнатилган устуни орқали ўсиб чиқишни уддалабди.

Ирландиядаги Лох-Ки оролидаги эгалари ташлаб кетилган ташландиқ Мак Дермотт қалъасининг ўзини кўкатлар билан ўраб олишдан бошқа чораси қолмади. Ва у ер юзидаги жаннатнинг бир қисмига айланди.

Бу ўсимлик бир неча ойдан бери менинг супургимни ўғирлаш ниятида...

 

Кўриниши жуда агрессив...

Сунъий газонни енгиб ўтиб, ҳақиқий кўкат униб чиқибди.

Яна бирмунча вақт ўтиб, бу ташландиқ уй бутунлай қум билан текисланади.

Кема қолдиқлари ям-яшил оролга айланган.

Бу пианинода куй чалиб бўлмаса керак, лекин кўриниши жуда сеҳрли...

Бу гулнинг мақсади битта эди...

Бу автомобиль эгаси энди жаримани тўлаши даргумон.

Б.Муҳаммадиева тўплади.