“Тадбиркор”дан 1,33 миллиард сўмлик кийим-кечак олиб қўйилди
- 24.09.2020 22:22
- 297
- Иқтисодиёт
Қонунга итоат қилувчи тадбиркорлар доимо давлатимиз ҳимоясида бўлиб келган. Бироқ гуруч курмаксиз бўлмаганидек, амалдаги тартиб-таомилларга панжа орасидан қараб, ноқонуний фаолият юритишни мақсад қилган “тадбиркорлар” ҳам бор.
Вилоят давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўтказилаётган сайёр солиқ текширувларида шундай фаолиятни ўзига касб қилиб олганларнинг сирлари фош бўлмоқда.
Масалан, Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро М.Ш. даромад топишни ўйлади-ю, аммо қонуний фаолият юритиш масаласида масъулиятни унутиб қўйди. Ўтказилган сайёр солиқ текширувида ушбу фуқаро Самарқанд шаҳридаги Мирзо Улуғбек кўчаси, 38-уйда тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан кийим-кечак савдоси билан шуғулланаётгани аниқланди. Оқибатда қиймати 1 миллиард 33 миллион 920 минг сўмлик 21 турдаги кийим-кечаклар далилий ашё сифатида олиб қўйилди.
Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа