Тадбиркорнинг 12 000 АҚШ долларини қўлга киритмоқчи бўлган ДХА ходими ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ДХХ ва ИИБ билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбирда, Давлат хизматлари агентлигининг Иштихон туман бўлими катта мутахассиси Б.Р., “Б.С.” МЧЖга иссиқхона учун ажратилган ер майдонини танишлари ёрдамида тикувчилик ва пишириқ ишлаб чиқариш цехи қуришга ҳужжатларни 12 000 АҚШ доллари эвазига тайёрлаб беришни ваъда қилиб, шундан 6 000 АҚШ долларини таниши Ш.Р. орқали олган вақтида ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.