Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун аэропортда кириш визалари беришни бекор қилди
- 12.03.2020 17:30
- 219
- Хориж

Мамлакатимизнинг Бангкок шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, Таиланд қироллиги ҳукумати COVID-19 коронавирусининг тарқалиши муносабати билан 18 та давлат, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари учун мамлакат аэропортларида кириш визаларини (Visa on Arrival) расмийлаштириш тартибини бекор қилди.
Таиланд томони мазкур мамлакатларнинг фуқароларига кириш визаларини қиролликнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналаридан бирида расмийлаштиришни тавсия қилмоқда. Ушбу жараён номаълум муддатга жорий қилинмоқда ва коронавирус тарқалиши даражасининг пасайганидан кейин қайта кўриб чиқилади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, ТИВ Таиланд, Камбоджа ва Лаос ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига зарур ҳолатларда мамлакатимизнинг Бангкок шаҳридаги Бош консулхонасига +66-2-675-39-95 ва +66-9-5502-6770 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Аёл муҳаббатдан иборат
- Бугун, 11:24
- Мутолаа
Абу Райҳон Беруний Добусия қалъасида ҳам яшаган
- Бугун, 11:14
- Мутолаа
Трамп Ғазода ўт очишни тўхтатишни эълон қилмоқчи
- Бугун, 10:52
- Хориж
"Оёққа туриб олай..."
- Кеча, 17:56
- Мутолаа