Талабаларга турар жой учун ижара пулининг бир қисми тўланади
- 27.08.2022 12:35
- 151
- Таълим

Ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўзига, шу жумладан, ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли бўлмаган уйда ижарада яшайдиган давлат ОТМ талабаларининг 60 фоизига улар томонидан тўланадиган ойлик ижара тўловининг 50 фоизи давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
➖ ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми Тошкент шаҳрида – БҲМнинг 1 баравари (300 минг сўм), қолган ҳудудларда – БҲМнинг 0,5 бараваридан (150 минг сўмдан) ошмаслиги лозим;
➖ ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми биринчи навбатда эҳтиёжманд оила фарзандларига, ўрнак кўрсатган ва фаол талабалар учун қоплаб берилади;
➖ ОТМ томонидан уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган бошқа талабаларга ҳам ойлик ижара тўловининг бир қисми қоплаб берилиши мумкин.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Нурободда туризм қишлоқлари ташкил этиляпти
- Кеча, 22:28
- Самарқанд
Етимнинг ҳақи
- Кеча, 20:05
- Мутолаа
Арвоҳлар ўчими, тасодифми?
- Кеча, 18:19
- Ўқинг, қизиқ!