Тарихдаги энг машҳур хакерлар
Биз технологияларга қанчалик таянсак, хакерлар шунчалик потенциал кучга эгалик қилади. Уларнинг мақсади ёрдам беришми ёки зарар етказишми, муҳим эмас – бу йигитлар дунёни ўзлари хоҳлаган томонга ўзгартириш қобилиятига эга. Улар тутқич бермайди ва ҳар доим сояда қолишни афзал кўради, бироқ исмлари оммага маълум бўлган бир неча хакерлар ҳам бор.
Роберт Тэппэн Моррис
“Қуртлар” деб аталадиган вирус ҳақида эшитган бўлсангиз керак. Бундай вирусни тармоқда биринчи бўлиб Роберт Моррис қўйиб юборган.
1988 йилнинг 2 ноябрида Корнель университети аспиранти Моррис ўзининг “қурти”ни тармоққа қўйиб юбориши натижасида АҚШдаги 6 минг компьютер фалажланди. Ўзини оқлаб, у интернет қанчалик ўсганини кўрмоқчи бўлганини ва содир бўлган ҳодиса назоратдан чиқиб кетган тажриба оқибатлари эканлигини тасдиқлади. Охир-оқибат Моррис жаримага тортилди ва уч йиллик шартли жазога ҳукм қилинди.
Кейинчалик Моррис Гарвард университети профессори ва дастурий таъминот соҳасидаги кўплаб ишланмаларнинг муаллифи бўлди. Бугунги кунда у Массачусетс технология институти компьютер фанлари профессори.
Эдриан Ламо
Ҳа, гоҳида компаниялар ўз тизимларининг заиф томонларини синаб кўриш учун хакерларни ёллайди, лекин Эдриан Ламони ҳеч ким ишга олмаган.
2003-2004 йилларда Ламо эрмак учун бир нечта йирик компанияларнинг тизимларига кирган ва уларни хавфсизлик тизимларидаги камчиликлари ҳақида хабардор қилган. Ламо томонидан ҳужумга учраган объектлар орасида (ў ўзини алоқа маълумотлари экспертлар базасига қўшган) Microsoft, Yahoo ва New York Times ҳам бор.
“Уйсиз хакер” номи билан танилган Эдриан кўпинча интернет-кафелар ва жамоат кутубхоналаридан тармоққа кирган. Кўпчилик уни шон-шуҳратга интилиш учун ишлаган, деб ҳисоблайди. 2003 йилда Ламонинг NY Times тармоғига кириши уни кибержиноятга қарши кишиларнинг эътиборини тортди, у қўлга олинди ва олти ойлик уй қамоғига ҳукм қилинди. Ҳозирда Ламо таниқли лекция ўқувчиси, шунингдек, ҳар қандай пуллик офис ишиларидан қочган ҳолда мустақил хавфсизлик маслаҳатчиси сифатида ишлайди.
Кевин Поулсен (aka Dark Dante)
1980 йиллардаги бепул қўнғироқларни амалга ошириш учун телефон тизимларини бузиш жуда машҳур бўлиб бораётган бир пайтда Поулсен Лос-Анжелесдаги KIIS радиостанцияда бир неча телефон қўнғироқларини сохталаштириб, қўпол ўйин ишлатди ва бу унга бош соврин – Гавайига саёҳат ва Porsche автомобили ютиб олиш имконини берди.
Бироз вақт ўтгач, хакер ФБР маълумотлар базасини бузиб кирди ва телефон суҳбатларини тинглаш бўйича махфий маълумотлар базасига кириш ҳуқуқига эга бўлди, шундан сўнг ФБР уни овлай бошлади. Натижада Поулсен қўлга олинди ва 5 йилга қамалди.
Ҳозирда у Wired News газетасининг бош муҳаррири вазифасини эгаллаб келмоқда.
Дмитрий Галушкевич
2007 йилда бутун Эстония тўсатдан интернетдан маҳрум бўлди. Ушбу кибертеррор ортидан кўп киши компьютерлар тизимига кириш ҳуқуқига эга бўлиб, серверларни юклаш орқали улардан фойдалана бошлади. Банкоматлар ҳам ишламади, веб-саҳифалар очилмади, давлат тизимларини ёпишга тўғри келди.
Эстония расмийларига жиноятчиларни топиш учун бир неча ҳафта керак бўлди. Шов-шув сабабчиси Эстония яшовчиси, 20 ёшли этник рус Дмитрий Галушкевич эканлиги маълум бўлди. Бу тўполонни у ёлғиз ўзи ёки бир гуруҳ ҳамфикрлари билан амалга оширганлигининг аниқлаш иложи бўлмади. Галушкевичнинг ўзи эса 17 500 крон (тахминан 500 АҚШ доллари) миқдорида жаримага тортилди.
Жонатан Жеймс (aka c0mrade)
Ҳеч бир компьютер даҳоси бузиб кира олмайдиган ва ниҳоятда ҳимояланган компьютер тизимлари рўйхатида шарафли ўринни, шубҳасиз, АҚШ Мудофаа вазирлиги эгаллайди. Бироқ, америкалик хакер Жонатан Жеймс ушбу тизимни бузиб, унинг серверига киришга муваффақ бўлди. Ўша пайтда йигит 15 ёшда эди.
1999 йилда Жеймс НАСАга ҳужум қилиб, бутун тармоқ бўйлаб эркин юриб, уни титкилади ва бир неча файлларни, жумладан Халқаро орбитал станциясининг манба кодини ўғирлай олди. Уни қўлга олиш бўйича кенг кўламли операция бошланди ва тез орада у қўлга олинди. Етказилган зарар 1,7 миллион долларга баҳоланди.
Жеймс вояга етмаганлиги сабабли у атиги олти ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди, шунингдек у компьютерлардан фойдаланишни тўхтатиш мажбуриятини олишга мажбур бўлди.
Афсуски, Жеймс 2008 йилнинг 18 майида тушуниб бўлмайдиган шароитда вафот этди.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.