Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги: Россия 10 минг нафар ўзбекистонликни ишга таклиф қилмоқда
- 25.11.2021 11:19
- 186
- Ўзбекистон
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълумотига кўра, Россия иш берувчилари минглаб ўзбекистонликларни ишга таклиф этмоқда.
Жумладан, Москва, Санкт-Петербург шаҳарлари, Амур, Новосибирск, Калуга, Тула, Мурманск, Калининград, Москва вилоятлари ҳамда Краснодар ўлкасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун қурилиш соҳасида 10 мингта бўш иш ўринлари таклиф қилинади.
Агентлик хабарида иш турини танлаш ва рўйхатдан ўтиш учун ҳавола илова қилинган.
Самарқандликлар учун танлов эртага, 26 ноябрь куни "Ишга марҳамат" мономарказида ўтиши белгиланган.
Теглар:
миграция
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 1 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!