“Тахтақорача” довонида қор ва музламаларни тозалаш учун махсус техникалар жалб этилди
- 07.01.2020 10:21
- 175
- Самарқанд
Қашқадарё вилоятининг Китоб ва Самарқанд вилоятининг Ургут туманларини боғловчи тоғли ҳудудларда қалин қор ёғаётганлиги, йўлда кўриш масофаси чекланганлиги, қуюқ туман тушиши ҳамда йўлнинг қатнов қисми музлаши муносабати билан 2020 йил 06 январь куни М-39, “Алмати-Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг “Тахтақорача” довонидан ўтган қисмида транспорт воситаларининг қатнови яна вақтинча тўхтатилди.
Автомобиль йўлини қор ва музламалардан тозалаш учун махсус техникалар ва ходимлар жалб этилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш, содир этилиши мумкин бўлган турли хилдаги кўнгилсизликларнинг олдини олиш мақсадида барча ҳаракат иштирокчиларини юзага келган вазиятни тўғри бахолашларини ҳамда ушбу йўналишларда вақтинчалик ҳаракатланмасликларини сўраган.
Довон йўлининг очилганлиги ҳақида қўшимча маълумот берилади, дейилган ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ибратли ҳикоя: “Генерал” оқсоқол (Ҳайдовчи ҳангомаси)
- 52 дақиқа аввал
- Мутолаа
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- Кеча, 14:37
- Таълим