"Темурбеклар" мактабига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган мансабдор қўлга олинди

ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ходимлари ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбир давомида Паст Дарғом туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи ўринбосари Х.У. Мудофаа вазирлигига қарашли “Темурбеклар” мактабига маҳаллий фуқарони ўқишга кириш имтиҳонларининг бирламчи босқичидан муаммосиз ўтишини ваъда қилиб, олдиндан келишилган 1.500.000 миллион сўм пулни олаётган вақтда қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан Х.У.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиши режалаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўз моддий манфаатини кўзлаб, қонунга хилоф тарзда фуқаролардан пул ундиришни "касб" қилган кимсаларга қонуний чора кўрилмас экан, тараққиётга, ривожланишга эришиб бўлмайди.