Тиббий ниқоблар инфекция манбаи. Уларни кўчаларга ташламанг!
- 06.04.2020 18:27
- 95
- Саломатлик
Шу кунларда пиёдалар йўлаклари, газон қопламалари, болалар ўйин майдончаларида фойдаланиб ташлаб кетилган тиббий ниқоблар кўзга ташланмоқда.
Аввал коронавирусни юқтиришдан ҳимоя қилган ниқоб шу тариқа ўзи инфекция манбаига айланмоқда.
Вужудга келган вазиятга Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассисининг изоҳи қуйидагича:
Ҳозирда шаҳримиз кўчаларида кузатилаётган ташлаб юборилган тиббий ниқоблар ёки қўлқоплар, нафақат экологияни ифлослайди, балки инфекция манбаидир. Шунинг учун уларни ёпиқ баклар, контейнерлар ва чиқинди йиғиш жойларига ташлаш лозим. Шу кунларда биз атроф-муҳитга алоҳида эътибор беришимиз ва касаллик юқтиришнинг энг кичик хавфига ҳам йўл қўймаслигимиз лозим.
Атроф-муҳитни асраш ва сизу бизнинг саломатлигимизни авайлаш учун ниқобларни белгиланмаган жойларда ташламанг!
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа