Битта ниқобдан қайта фойдаланиш зарар
- 24.12.2020 11:20
- 116
- COVID-19
Ниқоб юз атрофидаги ҳаво оқимига таъсир кўрсатади. Бу эса одамни зарралардан кўпроқ нафас олишга мажбур қилади. Шу боис ишлатилган ниқоб майда томчиларни самарали фильтрлай олмайди.
Баъзилар йўқдан кўра, ҳар қандай ниқоб яхши, деб ҳисоблашади. Аммо ишлатилган ҳимоя воситалари 2,5 микрометрдан кичик зарраларга қарши кураша олмайди.
Мутахассисларнинг хулосаси уч қаватли жарроҳлик ниқобини таққан одамнинг компьютер моделига асосланган. Стимуляция натижасида ҳаводаги майда томчилар юз, юқори нафас йўллари, томоқ ёки ўпкага қандай тушганлигини кўрсатиб берди.
Аниқланишича, ишлатилган ниқоб ҳаво оқими тезлигини сезиларли даражада пасайтириб, унинг самарадорлигини камайтиради.
Бу ҳақда «Physics of Fluids» журналидаги мақолада айтилган.
Теглар:
тиббий ниқоблар
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа