Тожикистон довонида қор кўчкиси оқибатида уч киши ҳалок бўлди
- 27.02.2023 10:21
- 46
- Хориж
Кўчки мамлакат шимолидаги Сўғд вилоятига олиб борувчи Душанбе-Чаноқ автомобиль йўлида содир бўлган. Бу ҳақда якшанба куни йўлга хизмат кўрсатувчи Innovative Road Solutions толлинг компаниясининг Тожикистондаги филиали маълум қилган.
"Душанбе-Чаноқ автомобиль йўлининг 157-километрида (Шаҳристон довони) "Муссо" русумли автомашинани қор кўчкиси босиб қолди. Натижада уч киши воқеа жойида вафот этган, бир йўловчи Шаҳристон туман касалхонасига ётқизилган", дейилади хабарда.
Фуқаролар шахси ҳақида хабар берилмаган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 1 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!