Ўзбекистон — Тожикистон: Икки давлат раҳбарлари Явон ГЭСи қурилишини муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 сентябрь куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан музокара ўтказди.

Суҳбат аввалида Тожикистон етакчиси Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотидаги раислигини юқори баҳолади ва Президентимиз раҳбарлигида Самарқандда рўй берган улкан янгиланишларни алоҳида қайд этди.

Президентлар биродар мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил кенгайиб, мустаҳкамланаётганини мамнуният билан қайд этдилар.

Жорий йил бошидан ўзаро савдо ҳажми 16 фоизга ошди. Иқтисодиётнинг турли тармоқларида, шу жумладан электротехника, қишлоқ ва сув хўжалиги, транспорт ва бошқа соҳаларда қўшма кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Давлат раҳбарлари мамлакатларимиз ва бутун минтақа манфаатларига жавоб берувчи лойиҳа - Яван ГЭСни барпо этиш бўйича ишлар бошлангани муҳим аҳамият касб этишини қайд этдилар.
Ҳудудлараро ва маданий-гуманитар ҳамкорлик фаол ривожланмоқда.
Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари долзарб халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.