Тожикистонда 15 киши қор кўчкиси қурбони бўлди
- 16.02.2023 12:03
- 36
- Хориж
Тожикистонда қор кўчкиси қурбонлари бир суткада 15 нафарга етди. Бу ҳақда мамлакат Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролик мудофааси қўмитаси матбуот маркази хабар тарқатди.
“15 февраль куни республиканинг турли ҳудудларида содир бўлган қор кўчкилари натижасида жабрланганлар сони 15 нафарга етди”, дейилади матбуот маркази хабарида.
Аввалроқ 14 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган.
Расмийларга кўра, Тожикистондаги Тоғли Бадахшон автоном вилоятининг Хоруғ шаҳри ва Ванж туманида 14 киши, Душанбе-Варзоб автомобиль йўлининг 65-километрида яна бир киши ҳалок бўлган.
Агентлик маълумотларига кўра, Хоруғ шаҳрида 12 киши жабрланган, тўртта уй бутунлай вайрон бўлган, 35 та уй ва бешта маиший объект қисман зарар кўрган. Фавқулодда вазиятлар комиссияси зарарни аниқламоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 21 дақиқа аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!