Тожикистонда ҳам АҚШ долларининг расмий курси бирданига кўтарилиб кетди
Агар 19 август куни бир доллар учун банклар 9 сомони 43 дирам берган бўлса, 20 август куни эрталаб 9 сомони 70 дирамга чиқди, деб ёзмоқда ЎзА.
Тожикистон Миллий банки 20 август куни эрталаб ўз баёнотида доллар расмий курсининг кўтарилиши сабабларини тушунтирди. Хабарларга кўра, Америка валютасининг расмий ва “қора бозор”даги курсида катта фарқ бўлгани боис ҳам шу қарорга келинди.
Миллий банк маълумотига кўра, мана шу фарқ туфайли аҳоли валюта айирбошлашда банкларга мурожаат қилмасди.
“Мазкур вазиятни ҳал қилиш мақсадида айрим қўшимча чоралар кўрилиши тақозо қилинди. Жумладан, курс босимини пасайтириш ва амалдаги валюта таҳдидларини, шунингдек расмий ва норасмий курс ўртасидаги 2 фоизлик фарқни таъминлаш мақсадида АҚШ долларининг расмий курсини бир вақтнинг ўзида корректировка қилишга қарор қилинди”, - дея хабар беради бош молиявий регулятор.
Миллий банк ўз баёнотида тасдиқлашича, мамлакатда доллар тақчиллиги сезилмоқда. Регулятор маълумотига кўра, шу каби вазият “манфаатдор томонларга” сомонини девальвациялаш жараёнининг тезлашишига хизмат қилади.
Миллий банкнинг хабар қилишича, мамлакатда расмий ва норасмий курс ўртасидаги тафовут белгиланган меъёрдан озгина кўпроқ - 2,8 фоизга етади. Тожикистондаги бир нечта тижорат банкларининг, жумладан “Эсхата” ва “Спитамен” банклари веб-сайтларида Америка долларининг сомонига нисбатан янги курси – 9,70 дея кўрсатилган.