Толибон қизларнинг университетларга кириш имтиҳонларига киришига йўл қўймасликни буюрди
- 01.02.2023 15:54
- 53
- Хориж
Афғонистон таълим вазирлигининг таълим муассасаларига йўллаган мактубида айтилишича, Толибон қизларни олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларига киритмасликни буюрган.
“Олий таълим вазирлиги барча хусусий олий ўқув юртлари ва таълим муассасаларига қизларнинг кириш имтиҳонларига киришига йўл қўймаслик тўғрисида буйруқ берди”, — дейилади ОАВ хабарларида.
Мамлакатда ҳукуматни қўлга киритганидан бери Толибон аёлларнинг олий ва ўрта таълим олиш имкониятини чеклаш бўйича тизимли қарорлар чиқармоқда.
2021 йил август ойида Толибон ҳукуматга келганида аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ваъда берган бўлса-да, кейинчалик вақт ўтган сайин кўпроқ тақиқларни жорий қила бошлади.
Ҳаракат, хусусан, аёлларни ҳукуматда ишлашига қўшилмаслигини маълум қилган.
Теглар:
Толибон
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш - бош мақсадимиз
- 52 дақиқа аввал
- Самарқанд
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!