Томорқасидан "хазина" топган аёл
- 28.04.2025 10:20
- 96
- Қишлоқ хўжалиги
Паст Дарғом тумуни Мирзатўп маҳалласида яшовчи Норбийи Имомова томорқадан унумли фойдаланиб, йилига 20 миллион сўм даромад қиляпти.
Норбийи опа нафақада, аммо маҳаллада у кишининг томорқачилик маданиятига кўпларнинг ҳаваси келади. Ҳовлисида барпо этилган 2 сотихли иссиқхонадан йилига уч марта ҳосил олишни йўлга қўйган.
- Уй-жойдан ташқари 6 сотих еримиз бор, - дейди Норбийи Имомова. - Томорқага 2 сотихли иссиқхона қурганмиз. Ҳозирги пайтда у ерга сабзи экилган. Май ойининг охирларида тўлиқ етилади. Насиб бўлса уларни бозорга чиқариб сотамиз. Сабзини ўрнига бодринг экилади. Октябрь ойининг охирида бодрингни жойига саримсоқ экиб парваришлаймиз.
Томорқага экиладиган помидор, булғор қалампири, бақлажон каби кўчатларни бозордан сотиб олмаймиз. Аксинча, ўзимиз етиштириб эҳтиёждан ортганини бозорга чиқарамиз.
Йил давомида томорқа бизни боқади. Шунинг ортидан уйимизни таъмирладик, фарзандимга машина сотиб олдик.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Инсоннинг хислатларини унинг ёзувидан ҳам билиш мумкин
- 54 дақиқа аввал
- Ўқинг, қизиқ!
Шаҳардаги тирбандликка ечим борми?
- 1 соат аввал
- Иқтисодиёт
Аччиқ овқат умрни узайтиради(ми?)
- Кеча, 17:34
- Саломатлик