“Тошкент-Волгоград” йўналишида ҳаракатланаётган поездда ўзбекистонлик эркакнинг жасади топилди
- 10.09.2019 14:12
- 102
- Хориж
Жорий йилнинг 7 сентябрь куни Астрахан вилоятининг “Оқсарой” назорат-ўтказиш пунктидаги чегара текшируви пайтида “Тошкент-Волгоград” йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи поездидан 1967 йилда йилда туғилган ўзбекистонлик эркакнинг жасади топилган.
Россия Тергов қўмитасининг транспорт бўйича жанубий тергов бошқармаси хабарига кўра, жасадда қотиллик белгилари аниқланмаган.
Ҳозирда воқеа жойи кўздан кечирилган ва ҳодисага гувоҳ бўлганлар сўроқ қилинган. Ҳодисанинг барча тафсилотларини аниқлашга қаратилган текширув тадбирлари ўтказилмоқда.
Текширув натижаларига кўра, процессуал қарор қабул қилинади.
Теглар:
Волгоград
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа