Тошкентда маст аёл «Nissan»да 27 ёшли пиёдани уриб кетди
- 25.06.2019 11:10
- 171
- Жамият
Кеча, 24 июнь куни тахминан соат 03:50 да Яшнобод туманидаги Мирзо Улуғбек – Махтумқули кўчалари кесишмасида пиёда ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ содир бўлди, дейилади ИИББ хабарида.
«Nissan Maxima» русумли автомобиль ҳайдовчиси 31 ёшли Татьяна Т. пиёдалар йўлакчаси бўйлаб ўтиб кетаётган 27 ёшли Бобур К.ни уриб юборган. Йўл транспорт ҳодисаси натижасида пиёда воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.
ЙТҲ сабаби: ҳайдовчи маст ҳолатда бўла туриб, автомобилнинг тезлигини оширган ҳолда ҳаракатланган.
Теглар:
йўл транспорт ҳодисаси