Тошкентда Халқаро қурилиш кўргазмаси ўтказилади

Жорий йилнинг 25-28 февраль кунлари “Ўзэкспомарказ” павильонларида “Қурилиш-UzBuild2020” 21-Халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади. Кўргазмада жаҳоннинг 24 мамлакатидан 400 та компания иштирок этиши кутилмоқда.

UzBuild кўргазмаси - қурилиш саноати мутахассислари ва корхоналари раҳбарларига мўлжалланган Ўзбекистоннинг энг йирик тадбирларидан бири ҳисобланиб, унда 10 дан ортиқ Республикаларнинг жамоавий стендлари ўз товар ва хизматларини таклиф этади.

Кўргазмага ташриф буюрувчилар kamalov.sh@kongress-servis.uz электрон почтасига мурожаат этишлари мумкин.